Ушбу муддат давомида Ер усти ҳалқа йўли йўналишидаги 14 та бекатнинг конструктив ва техник ҳолати мутахассислар томонидан белгиланган тартибда синчковлик билан кўздан кечирилади.

Мазкур профилактик тадбирлар метрополитен инфратузилмасининг ишончли фаолиятини таъминлаш, мавжуд ҳолатни яна бир бор чуқур таҳлил қилиш ҳамда йўловчилар учун янада хавфсиз ва қулай шароитларни яратишга қаратилган.