Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.B” МЧЖ масъул шахслари Шайхонтоҳур тумани, “Белтепа” МФЙ ҳудудидаги бинода умумий фойдаланишдаги ичимлик суви тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 3,2 млрд сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.