Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Хусусан, Жиноят Кодексининг 246-моддаси (“Контрабанда”) ва 273-моддасида (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб...) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб, 2025 йилдан буён қидирувда бўлган, 1992 й.т. шахс ушланди ва у томонидан ижарага олинган хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, хонадон ошхонасидаги музлатгич ичида 151 гр “опий” ва ҳожатхона шахтаси ичида 4 кг 971 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, ушбу наркотиклар қўшни давлатдан контрабанда қилинган. Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва Чегара Қўшинлари ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса 2003 й.т. 2 нафар фуқаро шартли харидорга 932 гр “гашиш” ва 2,5 гр “опий” моддаларини 10 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.