Айниқса, Зангиота, Тошкент, Булоқбоши, Хўжаобод, Учқўрғон, Косон, Кармана, Қамаши, Шофиркон, Хўжайли, Денов, Шароф Рашидов, Пастдарғом, Фарғона, Пахтабод, Ҳазорасп туманлари ҳамда Самарқанд, Наманган, Фарғона, Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимлари масъулиятни ҳис қилмасдан, бир ой олдинги совуқ кунлардан ҳеч қандай хулоса чиқармагани кўрсатиб ўтилди.
Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига “ҳайфсан” берилди.
Бугунги кунда барча даражадаги раҳбарларнинг энг катта вазифаси – электр ва газ тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаб бериш. Лекин тегишли соҳалар мутасаддилари буни уддалай олмаяпти.
Шу муносабат билан энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев лавозимидан озод этилди.
"Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари Мустафоев, "Узтрансгаз" раҳбари Норматов ва "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.
Агар тармоқ корхоналарининг айрим молиявий масалалари вақтида ечиб берилганда, даромадларининг бир қисми инвестиция қилиниб, тармоқларни янгилашга йўналтирганда вазият бунчалик оғир бўлмас эди, деб таъкидланди йиғилишда.
Бу масалада ҳам масъуллар эътиборсизлик қилгани танқид қилинди.
Энди бутунлай бошқача тизим бўлиши – стратегик корхоналар Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилиши белгиланди.
Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига “ҳайфсан” берилди
Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан бўлиб ўтаётган йиғилишда давлатимиз раҳбари республиканинг қолган ҳудудларида ҳам аҳвол ёмонлигини танқид қилди.
Францияда Эбола вируси билан касалланишнинг илк ҳолати тасдиқланди
- Суғурта хизматлари бозори янада ривожлантирилади
- Бекобод шаҳри ва Қораўзак туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
- Мадриддаги осмонўпар бинода портлаш юз берди, одамлар эвакуация қилинди
- Хоразмда жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
- Тошкент шаҳрида қалбаки 10 000 АҚШ долларини сотган шахс ушланди
Reuters: Илон Маск тарихдаги илк триллионерга айланди
- Онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими такомиллаштирилади
- Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
- Аёл қадри кўринган далада барака, соҳада адолат кўпаяди
- Тўраев Азиз Оппоқовични «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- 2030 йилгача геология ва тоғ-кон саноатига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилиш мақсад қилинган