Айниқса, Зангиота, Тошкент, Булоқбоши, Хўжаобод, Учқўрғон, Косон, Кармана, Қамаши, Шофиркон, Хўжайли, Денов, Шароф Рашидов, Пастдарғом, Фарғона, Пахтабод, Ҳазорасп туманлари ҳамда Самарқанд, Наманган, Фарғона, Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимлари масъулиятни ҳис қилмасдан, бир ой олдинги совуқ кунлардан ҳеч қандай хулоса чиқармагани кўрсатиб ўтилди.
Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига “ҳайфсан” берилди.
Бугунги кунда барча даражадаги раҳбарларнинг энг катта вазифаси – электр ва газ тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаб бериш. Лекин тегишли соҳалар мутасаддилари буни уддалай олмаяпти.
Шу муносабат билан энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев лавозимидан озод этилди.
"Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари Мустафоев, "Узтрансгаз" раҳбари Норматов ва "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилиб, уларга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди.
Агар тармоқ корхоналарининг айрим молиявий масалалари вақтида ечиб берилганда, даромадларининг бир қисми инвестиция қилиниб, тармоқларни янгилашга йўналтирганда вазият бунчалик оғир бўлмас эди, деб таъкидланди йиғилишда.
Бу масалада ҳам масъуллар эътиборсизлик қилгани танқид қилинди.
Энди бутунлай бошқача тизим бўлиши – стратегик корхоналар Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилиши белгиланди.
Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига “ҳайфсан” берилди
Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан бўлиб ўтаётган йиғилишда давлатимиз раҳбари республиканинг қолган ҳудудларида ҳам аҳвол ёмонлигини танқид қилди.
Ўзбекистонликлар Италияда мавсумий ишларга жалб этилади
- Ўзбекистонда январь ойида 376,8 млрд сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
- Амударё орқали 10 кг «гашиш» олиб ўтмоқчи бўлган наркокурьер ушланди
- Бангладешда автобус дарёга тушиб кетди, 18 киши ҳалок бўлди
- Нефть-газ тармоғидаги ишлар кўриб чиқилди
- 2026-2030 йилларда тўлиқ исломий банк фаолиятини амалга оширувчи иккита банк ташкил этиш режалаштирилмоқда
2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Транспорт соҳасидаги лойиҳаларнинг бориши кўриб чиқилди
- Янги Ўзбекистонни аёллари бахтли-саодатли яшайдиган мамлакатга айлантириш – энг улуғ мақсад
- ИИВ тизимида бир гуруҳ аёл ходималар раҳбарлик лавозимларига тайинланди
- Кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди
- Ҳайит намозининг Ўзбекистон бўйлаб ўқилиши вақтлари эълон қилинди