14 октябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида ҳаво сифати “ўртача” даражада бўлди.
Айрим соатларда ва ҳудудларда ҳаво сифатининг қисқа муддатли ёмонлашиши кузатилди. Кучсиз шамол ва ҳарорат инверсияси ифлослантирувчи заррачаларнинг ерга яқин қатламда тўпланишига шароит яратди.
Миллий ҳаво сифати индекси бўйича шаҳар ўртача кўрсаткичлари ПМ2,5 учун “Яшил”, ПМ10 учун “Сариқ” даражада сақланди.
14 октябрь куни соат 10:00–17:00 да ҳаво сифати асосан “ўртача” — АҚИ 75–100 оралиғида бўлиши кутилмоқда. Соат 19:00 дан кейин заррачалар миқдори ошиб, 20:00–23:00 да АҚИ 100–150, яъни “Сезгир гуруҳлар учун носоғлом” даражага етиши прогноз қилинмоқда. Энг юқори кўрсаткичлар 22:00–23:00 да шаҳарнинг шимолий ва ғарбий қисмларида кутилмоқда.
Атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилиб борилмоқда.