Жорий йилнинг 30 июнь куни соат 05:10 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Амир Темур – Боғишамол кўчалари чорраҳасида, "Lacetti" русумли транспорт воситаси Амир Темур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ўзидан ўнг томондан ҳаракатланиб келган "КИА К5" русумли автомобил билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.