Назорат тадбирлари 2026 йил 1 сентябрдан йўловчилар автобусга чиқиш вақтида йўл ҳақини тўлаши шартлиги белгиланганидан сўнг кучайтирилган.

«Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаси назоратчилари пойтахт автобусларида йўловчиларнинг йўл ҳақини ўз вақтида тўлаётганини текширмоқда.

1–22 сентябрь кунлари 14 051 нафар йўловчига маъмурий баённома расмийлаштирилган. Бу август ойидаги кўрсаткичдан 2,5 баробардан кўпроқ.

Шу даврда Тошкент автобусларида 27 миллион 865 минг 278 нафар йўловчи ташилган. Йўловчилар оқими август ойига нисбатан 34 фоизга, 2025 йилнинг шу даврига нисбатан эса 15 фоизга ошган.


Назорат тадбирлари йўл ҳақини тўламасдан автобусдан фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш ва жамоат транспортидан фойдаланишда белгиланган тартибга риоя этилишини таъминлашга қаратилган.