Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ушбу ташаббус буюк аждодга бўлган ҳурмат ва эътибор ифодаси сифатида йўловчиларда миллий ғурурни кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Шунингдек, мазкур поезд тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган «Амир Темур хиёбони» метро бекатида қўшимча 1 дақиқа тўхтаб туради.
Метрополитен маъмурияти йўловчиларга хавфсиз ва қулай хизмат кўрсатиш устувор вазифа эканини таъкидлади.