Ж.Мамажонов 1978 йилда Андижон вилоятида туғилган. Молия ва иқтисодиёт, халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислигига эга.
Тайинловга қадар АҚШдаги «ЖМ Гроуп» компаниялари бош директори вазифасида хизмат қилаётган эди.
***
Кунаров Руслан Рустамович Тошкент вилояти ҳокимининг саноат корхоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур лавозим Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан бошқа ҳудудлардан фарқли равишда Тошкент вилояти учун жорий этилди.
Р.Кунаров 1986 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислигига эга.
Тайинловга қадар Янгийўл туманидаги «БИО КОРМ» хусусий корхонасининг Ишлаб чиқариш масаласи бўйича маслаҳатчиси вазифасида хизмат қилаётган эди.