Бу ҳақда «
Компания маълумотига кўра, Хусусан, гап умумий майдони 40 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган ва жами 1,5 мингга яқин автомобиль сиғадиган олтита автотураргоҳ (
Лойиҳа йўловчилар учун қулайликни оширишга қаратилган бўлиб, тураргоҳлар ҳудудида рақамли навигация, бўш жойлар мавжудлигини кўрсатувчи электрон таблолар, қўшимча тўлов усуллари ҳамда электромобиллар учун қувватлаш станцияларини жорий этиш режалаштирилган. Бўлажак оператор тураргоҳларни туну кун ишлатиш, уларга хизмат кўрсатиш ва қўриқлаш, шунингдек, реконструкция, кенгайтириш ва ободонлаштириш ишларига инвестиция киритиш мажбуриятини олади.
Асосий талаблардан бири тураргоҳларни тўлиқ рақамлаштириш ҳисобланади. Жумладан, оператор автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий этиши, автомобиль рақамларини таниб олувчи тизим ва шлагбаумлар ўрнатиши, қулай тўлов усулларини, шу жумладан онлайн тўловларни йўлга қўйиши ҳамда жойларни олдиндан банд қилиш имконини берувчи мобил сервисни ишга тушириши керак.
Ижара ҳақи икки қисмдан иборат бўлади: аукционда аниқланадиган қатъий сумма ва тушумнинг 5 фоизи миқдоридаги ўзгарувчан қисм. Шу билан бирга, оператор ҳисоботлар ва ҳисоб тизимларига кириш имконини тақдим этган ҳолда фаолиятнинг шаффофлигини таъминлаши шарт.
Компания қайд этишича, ижарачилар учун белгиланган барча талаблар ва аукционда иштирок этиш шартлари
Лотнинг бошланғич нархи йилига 48 778 800 000 сўм этиб белгиланган. Аукцион савдолари 2026 йил 19 май куни ўтказилиши режалаштирилган.