Мутахассислар қуйидаги эҳтиёт чораларига риоя этишни сўрамоқда:

  • яшаш жойларида эшик-дереза, чердак ва шамоллатиш тизимларини маҳкам ёпиш;
  • кўчада дарахтлар ва электр устунлари остида турмаслик;
  • кўп қаватли уйлар балконлари ва дераза токчаларидаги буюмларни хавфсиз жойга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
  • шамол кучайганда мустаҳкам бинолар, ерости ўтиш йўлаклари ёки хавфсиз жойларда паноҳланиш;
  • авария ҳолатидаги бинолар, реклама конструкциялари ва хавфли устунлар атрофида турмаслик.

Шунингдек, автомобилларни дарахтлар ёки енгил конструкциялар остида қолдирмаслик, уйлардаги газ ускуналарини доимий назорат қилиш зарурлиги таъкидланди.

Фавқулодда ҳолатлар юз берган тақдирда, фуқаролар 112, 1055 ёки (55) 515-10-50 рақамлари орқали тезкор хизматларга мурожаат қилишлари мумкин.