Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Маълум қилинишича, “Мирзо Улуғбектумангаз” бўлими ходими Х.А. фуқарога тегишли бинога газ тармоғи улаш масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

У юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали техник шартнома расмийлаштириш, техник шартларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида мазкур маблағнинг 1 минг АҚШ доллари Х.А.нинг топшириғига кўра бошқа шахс — фуқаро Н.Б. томонидан олинаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси (пора беришга далолат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.