Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган.
Тергов маълумотларига кўра, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Жиноят қидирув бўлими бўлинма бошлиғи тадбиркорга нисбатан қўзғатилган жиноят ишларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 7,5 минг доллар талаб қилган.
Ушбу маблағнинг 7 минг доллари фирибгарликка оид жиноят иши, яна 500 доллари эса ресторандаги ёнғин оқибатида ходим тан жароҳати олгани юзасидан қўзғатилган жиноят ишини тугатиш учун сўралгани айтилмоқда.
Тезкор тадбир давомида мансабдор шахс олдиндан 2,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.