Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, халқаро қидирувда бўлган Н.Р. фуқаролар ишончига кириб, уларнинг кўп миқдордаги мол-мулкини алдов йўли билан қўлга киритганликда гумонланмоқда.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни вақтда икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари халқаро қидирувда бўлган бошқа шахсларнинг жойлашган манзилини аниқлаш бўйича ҳамкорликни давом эттирмоқда.