Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, иситиш мавсумини бошлашда асосий мезон — ўртача суткалик ҳаво ҳароратининг кетма-кет беш кун давомида +8 даражадан паст бўлиши ҳисобланади.
Шу билан бирга, мавсумни бошлашда ҳақиқий об-ҳаво шароити ҳам инобатга олинади. Ҳаво ҳарорати кескин пасайган тақдирда, тегишли қарор қабул қилиш кечиктирилмайди.
Айни пайтда шаҳарда иситиш тизимларини мавсумга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу жараён шаҳар хизматлари ҳамда «Veolia Energy Tashkent» мутахассислари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Ҳозирча иситиш мавсуми бошланадиган аниқ сана маълум қилинмаган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги вазият назоратда эканини билдириб, иссиқлик таъминоти қачон бошланиши ҳақида қўшимча ахборот берилишини маълум қилди.