Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 2 июль куни соат 05:40 атрофида Шота Руставели кўчасида юз берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, «Malibu» автомобили ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланаётган вақтда рул бошқарувини йўқотган ва оқибатда транспорт воситаси «Caffelito» қаҳвахонасига келиб урилган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчиларни белгиланган тезлик меъёрлари ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.