Жорий йилнинг 16 май тонгги соат 03:30 ларда Янгиҳаёт тумани, Янги Чоштепа маҳалласи ҳудудида 1994 йилда туғилган М.С. маст ҳолатда бўла туриб, 1997 йилда туғилган О.О. га тегишли Nexia-3 русумли автомашинани тепиб шикаст етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан M.S.ga нисбатан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 61 prim.2-моддаси (“Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш”) ва 183-модда (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани судига юборилган.