Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизматининг шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилди.
Маълум қилинишича, 2002 йилда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида туғилган аёл қизларни хорижга жинсий эксплуатация мақсадида юбориш билан шуғулланган жиноий гуруҳ вакили бўлган. У 4 нафар қизларни алдов йўли билан жалб қилиб, улардан бирини ўзи билан бирга Дубай шаҳрига олиб кетмоқчи бўлган вақтида Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолинган.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «з» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, амалдаги қонунчиликка кўра, мазкур турдаги жиноятлар учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.