Форумнинг тантанали очилиш маросимида «Микрокредитбанк» бошқарув раиси Малик Абдуахатович сўзга чиқиб, иштирокчиларни халқаро тадбир билан табриклади. У соҳа вакилларини ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш ва илғор тажриба алмашишга чақирди.

Анжуман давомида паррандачилик саноатини янада ривожлантириш, наслчиликни такомиллаштириш, паррандаларни самарали озиқлантириш, биологик хавфсизликни таъминлаш ва замонавий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, соҳага илғор хорижий тажрибани татбиқ этиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш истиқболларига эътибор қаратилди.

Таъкидланишича, бундай халқаро мулоқот майдонлари паррандачилик корхоналари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, янги технология ва ишлаб чиқариш усулларини ўзлаштириш ҳамда тармоқнинг барқарор тараққиётига хизмат қилади.

Реклама