ФВВ ҳолатга изоҳ беришича, шу йилнинг 28 июнь куни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳкўчасида жойлашган Dream Park истироҳат боғининг «Чархпалак» аттракциони тўхтаб қолгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар келиб тушган.

Шундан сўнг қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, аттракционда қолиб кетган фуқароларни хавфсиз тарзда ерга тушириш ишларини амалга оширган.

Тошкент шаҳар ФВББ маълумотига кўра, барча фуқаролар тўлиқ хавфсиз жойга тушириб олинган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ёки тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.

Вазият тўлиқ назоратга олинган.