Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2026 йил 14 апрель куни «Халқлар дўстлиги саройи» ҳудудида Маданий мерос агентлиги мутахассислари томонидан давлат назорати (мониторинг) ишлари олиб борилди.

Маданий мерос объектларида мониторинг жараёнида аниқланган ўрганишлар натижасида мазкур маданий мерос объектида реклама баннерлари ҳеч қандай рухсатсиз, ўзбошимчалик билан ўрнатилгани аниқланди.

«Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 26-моддасида ташқи реклама ва ахборот объектларига (конструкцияларига) доир асосий талаблар белгилаб берилган бўлиб, унга кўра, моддий маданий мерос объектларида ташқи рекламани жойлаштириш тақиқланади.


Ҳолат юзасидан ноқонуний баннерлар зудлик билан олиб ташланди ҳамда масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўриш бўйича огоҳлантириш берилди.

Агентлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 641-моддасида Моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтди.