Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Хабарда айтилишича, 25–31 май кунлари “Uzbekistan Airways”, “Silk Avia” ҳамда “Centrum Air” авиакомпаниялари томонидан Тошкентдан Бухоро, Термиз, Урганч ва Нукус шаҳарларига бориш-қайтиш йўналишида жами 28 та қўшимча авиақатнов амалга оширилади.
Натижада қўшимча 8 988 нафар йўловчининг ўз манзилига авиақатновлар орқали етиб бориши таъминланади.
Ҳозирги амалдаги парвозлар жадвалига кўра, ҳафтасига Тошкент — Бухоро йўналишида 23 та, Тошкент — Термиз йўналишида 23 та, Тошкент — Урганч йўналишида 35 та ҳамда Тошкент — Нукус йўналишида 16 та рейс бажарилмоқда. Шу тариқа мазкур йўналишлар бўйича ҳафталик қатновлар сони жами 97 тани ташкил этмоқда.