Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, ҳодиса марказий Ониқишубат туманидаги мактаблардан бирида тушлик вақтида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, 8-синф ўқувчиси ов милтиғи билан мактабга кириб, тасодифий тарзда ўқ узган. Ҳалок бўлганларнинг бири ўқитувчи, уч нафари ўқувчи. Яраланганларнинг 4 нафари оғир аҳволда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, ҳужумчи ҳодиса давомида ўзини ўзи отиб ҳалок бўлган. У мактаб ўқувчиси бўлиб, отасига тегишли қуролларни олгани тахмин қилинмоқда.
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган. Тергов доирасида бир нечта прокурорлар жалб этилган.