Туркияда бўлиб ўтаётган Коркут ата халқаро кинофестивалида таниқли ўзбек киноижодкорлари ҳам иштирок этмоқда. Кеча кинофестивалъ дастурида Ўзбек киноси куни ташкил этилди. Аввал Ипак йўли дурдонаси Тошкент халқаро кинофестивали ҳақида видео ролик тақдим этилди. Табрик учун Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Туркия Республикаси Маданият ва Туризм вазири ўринбосари Аҳмет Демиркан сўзга чиқишди. Кечада ўзбек миллий куй-қўшиқлари ва рақслари янгради. Маданий тадбир байрам тантанасига айланиб кетди. Шунингдек, таниқли ўзбек кино ва эстрада юлдузларининг чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади. Сўнгра, Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Рашид Маликовнинг Тутқунлик филъмининг премъераси бўлиб ўтди. Кечада ўзбек киноижодкорлари, Туркиядаги атандошларимиз ва маҳаллий аҳоли ҳам иштирок этди. Байрам барчага манзур бўлди. 11 ноябрдан Туркия миллий телеканалларида кинофестивалда намойиш этилган ўзбек филъмларининг ТВ премъералари ҳам бошланди. Кинофестивалда Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Али Ҳамраевнинг Халқ жасорати, Жаҳонгир Аҳмедовнинг Илҳақ филъмлари ҳам намойиш этилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Кинематография агентлиги матбуот хизмати.
Туркияда “Ўзбек киноси куни” бўлиб ўтмоқда
Туркияда бўлиб ўтаётган “Коркут ата” халқаро кинофестивалида таниқли ўзбек киноижодкорлари ҳам иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари Остона шаҳрига келди
- Тошкентда октябрь ойида ҳаво сифати ўтган йилга нисбатан яхшиланди
- Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган ФарДУнинг волейбол жамоасига медаллар топширилди
- Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди
- Туркия пойтахти Анқара шаҳрида “Мирзиёев доктринаси: глобал беқарорлик давридаги имкониятлар дипломатияси” китобининг турк тилидаги нашри тақдимоти бўлиб ўтди
- Оқтовда мушкул вазиятга тушиб қолган уч оила дипломатлар кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди