Туркияда бўлиб ўтаётган Коркут ата халқаро кинофестивалида таниқли ўзбек киноижодкорлари ҳам иштирок этмоқда. Кеча кинофестивалъ дастурида Ўзбек киноси куни ташкил этилди. Аввал Ипак йўли дурдонаси Тошкент халқаро кинофестивали ҳақида видео ролик тақдим этилди. Табрик учун Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Туркия Республикаси Маданият ва Туризм вазири ўринбосари Аҳмет Демиркан сўзга чиқишди. Кечада ўзбек миллий куй-қўшиқлари ва рақслари янгради. Маданий тадбир байрам тантанасига айланиб кетди. Шунингдек, таниқли ўзбек кино ва эстрада юлдузларининг чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади. Сўнгра, Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Рашид Маликовнинг Тутқунлик филъмининг премъераси бўлиб ўтди. Кечада ўзбек киноижодкорлари, Туркиядаги атандошларимиз ва маҳаллий аҳоли ҳам иштирок этди. Байрам барчага манзур бўлди. 11 ноябрдан Туркия миллий телеканалларида кинофестивалда намойиш этилган ўзбек филъмларининг ТВ премъералари ҳам бошланди. Кинофестивалда Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Али Ҳамраевнинг Халқ жасорати, Жаҳонгир Аҳмедовнинг Илҳақ филъмлари ҳам намойиш этилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Кинематография агентлиги матбуот хизмати.
Туркияда “Ўзбек киноси куни” бўлиб ўтмоқда
Туркияда бўлиб ўтаётган “Коркут ата” халқаро кинофестивалида таниқли ўзбек киноижодкорлари ҳам иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан устувор лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди
- Ўзбекистон Президенти Грузия билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
- Жаҳон метеорология ташкилоти билан ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди
- Ўзбекистон Президенти ЕТТБ раҳбари билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди
- Давлатимиз раҳбари Яшил иқлим фонди билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
- Ўзбекистон Президенти Анталияга келди
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгарди: ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас
- Бу – тарихий кўрсаткич!
- Ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг ойлиги KPIга боғланади
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Олимлар Ерни совутиш учун космосга қуёшдан ҳимоя қилувчи воситани жойлаштиришни таклиф қилишди