Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлган.
Текширувда корхона масъуллари қабул қилиб олинган ва истеъмолчиларга етказиб берилган табиий газ ҳажмлари ўртасидаги тафовутнинг келиб чиқиш сабабларини аниқламасдан, уни ҳисоботга оддий йўқотиш сифатида киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.