Ташриф аввалида ректор Ляонин педагогика университетининг Партия Бош котиби Лиу Ҳонг хоним билан учрашиб, Хива шаҳрида ташкил этилаётган Ляонин педагогика университети филиалининг ташкилий жараёнлари ҳамда истиқболдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, университет проректори Ли Южюн бошчилигида ўтказилган музокараларда Халқаро ҳамкорлик бошқармаси мутасаддилари ва институт директорларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ляонин педагогика университети ҳамда Урганч давлат университети ўртасида имзоланган уч томонлама битимнинг мазмун-моҳияти, томонларнинг вазифалари, ваколатлари ва мажбуриятлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Сафар доирасида бўлиб ўтган «ХитойЎзбекистон гуманитар алмашув ва минтақавий цивилизацияларни ўзаро ўрганиш» симпозиумида Феруза Мадраҳимова Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги таълим ҳамда илмий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида маъруза қилди.

Мазкур нуфузли халқаро анжуманда Урганч давлат университети ректори Феруза Мадраҳимовага Ляонин педагогика университетининг Фахрий профессори унвони тантанали равишда топширилди.

Ушбу юксак эътироф икки олий таълим муассасаси ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг амалий натижаси, шунингдек, Урганч давлат университетининг халқаро майдондаги нуфузи ва илмий салоҳиятига берилган муносиб баҳодир.

УрДУ Матбуот хизмати

Реклама