"Миллиондан ортиқ одамни тоза ичимлик суви билан таъминлайдиган “Урганч-1” йирик насос станцияси ҳам зудлик билан модернизация қилиниши ва янгиланиши зарур бўлган объектлардан биридир.
Бугун кўтарилган барча масалалар энг қисқа муддатларда ҳал этилиши шарт. Вилоят ҳамда туманлар раҳбарияти иштирокида ўтказилган якуний йиғилишда ҳудуддаги вазият муҳокама қилинар экан, бунга алоҳида урғу берилди.
Муаммоларни очиқ-ойдин гапириш, биргаликда таҳлил қилиш ва устувор тартибда ҳал этиш муҳимдир", дейди С.Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Маълумот учун таъкидлаш керакки, Урганч шаҳар "Оби ҳаёт" маҳалласида жойлашган мазкур объект 1970 йилда қурилган бўлиб, унинг тўртта насосидан бири носоздир.