Конференцияни институт ректори вазифасини бажарувчи, профессор Диёржон Абдуллаев ҳамда Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси Марказий Россия бошқарув институти директори ўринбосари, профессор Виктор Ливцов кириш сўзлари билан очиб, тадбир ишига муваффақият тилади.
Илмий анжуман табиий ва аниқ фанларни ўқитишда инновацион педагогик ёндашувлар, илғор халқаро тажрибалар ва маҳаллий ечимлар бўйича илмий материаллар алмашишга бағишланган.
Конференцияда Ўзбекистон олимлари билан бир қаторда Россия, Эрон, Ҳиндистон ва Малайзиядан 20 нафардан ортиқ хорижий олим иштирок этмоқда.
Институт матбуот хизмати
Ҳамкорлик материали