Унда мамлакатимизнинг таниқли олим ва академиклари, профессор-ўқитувчилар, ёзувчи ва шоирлар, маданият ва санъат намояндалари, журналистлар ҳамда ташаббускор ёшлар иштирок этмоқда. Улар орасида Хоразм вилоятининг илм-фан, таълим, адабиёт ва санъат соҳаларида фаолият юритаётган зиёлилари ҳам бор.
Мулоқот давомида мамлакатда илм-фанни ривожлантириш, зиёлиларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, миллий қадриятлар ҳамда маънавий меросни асраб-авайлаш, ёш авлодни илм-маърифат руҳида тарбиялаш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Тадбир иштирокчилари, шунингдек, Урганч давлат университети ректори Феруза Мадрахимова бошчилигида олий таълим муассасаси ҳудудидаги «Буюк мутафаккирлар хиёбони» билан танишди. Улар буюк аждодларимиз, адиб ва мутафаккирлар ҳайкаллари пойига гулчамбарлар қўйиб, уларнинг илмий-маънавий меросига ҳурмат кўрсатди.
Таъкидланганидек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишда илм-фанга таяниш, зиёлиларнинг жамиятдаги фаоллиги ва масъулиятини ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Мулоқотдан кўзланган мақсад — зиёлиларни миллий юксалиш, илм-маърифат ва тараққиёт йўлида бирлаштириш, янги ташаббусларни илгари суриш ҳамда истиқболдаги вазифаларни белгилашдан иборат.
Ҳамкорлик материали