Янги йўналиш Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳаво алоқаларини кенгайтириб, сайёҳлик, ишбилармонлик ва оилавий сафарлар учун қўшимча имкониятлар яратади. Урганч Хоразм вилоятининг асосий авиация маркази бўлиб, ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Марказий Осиёдаги энг машҳур тарихий шаҳарлардан бири — Хивага саёҳат қилиш учун қулай жўнаш нуқтаси ҳисобланади. Шунингдек, ушбу йўналиш йўловчиларга халқаро тармоқ бўйлаб кейинги парвозларни амалга ошириш учун Олмаота орқали қулай туташ қатновлардан фойдаланиш имконини беради.
“Air Astana” компаниялар гуруҳининг 100 фоизлик шуба корхонаси бўлган Қозоғистоннинг "FlyArystan" лоукостери ўз фаолиятини 2019 йил май ойида бошлаган. Айни пайтда авиаташувчи Олмаота–Самарқанд ва Остона–Тошкент йўналишлари бўйича парвозларни амалга оширмоқда.