Бу Ўзбекистон Президентининг 2026 йил 3 августдаги «Хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.

Қарорга кўра, айрим вазирлик ва идоралар балансида бўлган махсус объектлар — ер участкалари ва улардаги хавфли чиқиндилар, шунингдек, экологик қайта тиклаш учун режалаштирилган маблағлар билан биргаликда белгиланган тартибда бепул асосда Чиқиндиларни бошқариш ва айланма иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тасарруфига ўтказилади.

Шунингдек, агентлик тасарруфидаги собиқ уран конлари, яъни уран мероси объектлари, ҳамда хавфли саноат чиқиндиларини сақлаш объектлари жойлашган ер участкалари солиқ солинмайдиган ер участкалари тоифасига киритилади.

Қайд этилишича, мазкур чоралар хавфли чиқиндиларни самарали бошқариш, уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ва экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган.