Бу ҳақда Xinhua вилоят расмийларига таяниб хабар берди.
Экстремал об-ҳаво шароити ҳудудда 22 та бинони вайрон қилди ва 4855 тасига зарар етказди, 331 киши жароҳат олди.
Вилоятда кенг кўламли қутқарув ва гуманитар операциялар бошланди ва иккиламчи офатларнинг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатлар давом эттирилмоқда, деб хабар берди report.az.
Душанба куни Хуанши, Хуанган, Эчжоу ва Сяньнин шаҳарларида момақалдироқ ва кучли шамол юз берди, иккита шаҳарда кучли шамол 13-тоифага етди. Маҳаллий ҳокимият баъзи ҳудудларда торнадолар ҳақида ҳам хабар берди.