Айни пайтда филиал тажриба майдонларида истиқболли генотиплар асосида 10 та комбинацияда чатиштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Селекция жараёнида ҳосилдорлик, дон сифати, вегетация даври ҳамда сув танқислиги ва бошқа ноқулай агроэкологик омилларга чидамлилик каби муҳим белгилар ҳисобга олинмоқда.
Олинган дурагай авлодлар босқичма-босқич ўрганилиб, уларнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва стресс омилларига бардошлилиги баҳоланади.