Аввалроқ хабар берилганидек, 2026 йилнинг III чорагида хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича тест синовлари август-сентябрь ойларида ўтказилади. Навбатдаги тест синови 13 август куни бўлиб ўтади.
Тест синовида иштирок этиши белгиланган талабгорлар рўйхати, тест топширадиган фанлар ва имтиҳон ҳудуди билан PDF файл орқали танишишлари мумкин.
Мазкур маълумотларни my.gov.uz сайти ёки Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтишда берилган ариза рақами ёрдамида аниқлаш мумкин.
Тест топширадиган талабгорлар имтиҳон ўтказиладиган бинога белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда, шахсини тасдиқловчи ҳужжат — паспорт ёки ID-карта билан келиши лозим.
Турли сабабларга кўра тест топшириш ҳудуди ёки тест топшириш тилини ўзгартирмоқчи бўлган талабгорлар бу масала бўйича https://t.me/NostrifikatsiyaBBA_bot орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Бунда мурожаатда ариза рақами, исм, фамилия ва шариф кўрсатилиши керак. Мурожаатлар юқоридаги бот орқали қабул қилинади.