Мусобақада худуддаги барча олий ўқув юртларининг талаба-қизларидан ташкил топган жамоалар иштирок этиб, ғолиблик учун куч синашди. Қизғин тарзда ўтказилган мусобақада талаба-қизлар ўзларининг тайёргарлиги ва спорт маҳоратларини намойиш этишга ҳаракат қилишди.

Шундай қилиб, мусобақа якунида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти жамоаси ғолиб бўлди ва республика финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

2-ўринни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, фахрли 3-ўринни эса Инновацион технологиялар университети жамоалари эгаллади.

Маълумот ўрнида, "Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси" спорт мусобақалари олий ўқув юртлари бакалавриатининг кундузги таълим йўналишлари талабалари ўртасида спортнинг волейбол, гандбол, баскетбол 3х3, стол тенниси, футбол, енгил атлетика ва сузиш каби турлари бўйича 3 босқичда ўтказилиши белгиланган.

 

Минажатдин ҚУТЛЫМУРАТОВ,

«Янги Ўзбекистон» мухбири.