Учрашув давомида йўл ҳаракатини ташкил этишда хорижий тажриба ва уни пойтахтда жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Ҳоким ўринбосари йўл ҳаракатини тартибга солиш бўйича ишлаб чиқилган мастер-режа, тирбандлик ва ЙТҲларнинг олдини олиш, мобил хизматларни ривожлантириш, сунъий интеллектни жорий этиш ҳамда БРТ йўлакларини қурилиши юзасидан батафсил маълумот берди.

Талабаларни эса энг долзарб саволлар қизиқтирди:

— жамоат транспортида шаффоф тўлов тизими

— йўловчиларнинг тўлов интизомини ошириш

— йўлларда қайрилиш жойларини камайтирилиши

— электрон тўлов тизимларининг самарадорлиги

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув ёшларнинг таклиф ва ташаббусларига бой бўлди.