Бунда тадқиқотчилар бундай шаклдаги ёғингарчилик кўпайиши анъанавий тус олаётганга урғу берган.
Мазкул ҳолат эса сув ресурсларини бошқариш ва инфратузилма барқарорлигини таъминлашга бўлган ёндашувларни тубдан ўзгартириши мумкин.
Сўнгги ўн йилликлардаги кузатувлар натижаси сайёрамизнинг кўплаб ҳудудларида кучли жалалар тез-тез бўлаётганини кўрсатмоқда. Иқлим ўзгариши моделлари бундай ҳолат айниқса глобал исиш жарёнида янада кучайишини кўрсатади.
Aсосий муаммо ёғингарчиликнинг кам-кўплигида эмас, нотекислигида. Aгар мўътадил, бир текис ёмғирлар тупроқда нам тўпланишига, қишлоқ хўжалиги экинларининг барқарор ўсиши ва сув омборлари тўлилишига ёрдам берса, жалалар, аксинча, дренаж тизимларини ортиқча юклайди, сув тошқинларини келтириб чиқаради ва ёғингарчиликлар оралиғида узоқ муддатли қурғоқчиликка олиб келади.
Олмлар кузатув натижаларига кўра бу борада қуйидаги минтақалар заиф ҳудудлар сирасига Африкадаги Сахара чўли ва ундан жанубдаги унумдор ерларга ўтиш оралиғи, жануби-шарқий Осиё, Австралия шимолий қисми, Амазонка дарёси бўйлари кириши мумкин.
Ер иқлим ҳарорати меъёрдан 40 С ошиб кетса экстремаль ёғингарчилик 15-20 %га кўпайиши эҳтимоли ортади. Айни пайтда қатор минтақаларда бу кўрсаткичлар иқлим моделлари башоратларидан ҳам ошиб бораётир. Бунда суғориш тўлиқ табиий ёмғирларга таянадиган лалми ерларга алоҳида таҳдид кучаяди. Олимлар ҳисоб-китобаларига қараганда иқлим ҳарорати 30 С га ошса, экин экиладиган лалми ерларнинг ярми, 4 даража ошганда деярли тўлиқ экстремаль ёғингарчиликка дуч келади.
Африка, Осиё ва Жанубий Америкадаги паст даражада даромад оладиган минтақалар нисбатан заиф ҳудудлар бўлиб қолаверади Бу ерларда ёғингарчилик хусусияти ўзгариши ҳосилдорлик кескин камайиб кетишига, инфраструктура бузилиши ва иқтисодий барқарорлик кучайишига олиб келиши мумкин.
Жала ёғиши кучайиши глобал иқлим ўзгаришининг асосий сабабларларидан бирига айланади. Қишлоқ хўжалиги ва шаҳар инфратузилмаси сув таъминоти тизими ўзгариб кетиши бундан ҳам оғир ҳолатни келтириб чиқариш эҳтимоли катта.