Лойиҳа 85 миллион долларлик хорижий инвестиция ҳисобидан амалга оширилди.
Энергетика вазири Шерзод Ходжаев мазкур объектда бўлиб, энергия сақлаш тизимининг ишга туширилиши ва унинг электр тармоғига уланиш жараёни билан танишди.
Айни пайтда тизим тармоққа уланган бўлиб, сентябрь ойи якунига қадар тўлиқ қувватда ишлаши режалаштирилган.
Янги энергия сақлаш тизими электр энергиясига талаб юқори бўлган соатларда тармоқ барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Тизимдан бир суткада икки марта, ҳар сафар 2 соат давомида 175 МВт қувватдаги, яъни 350 МВт·соат электр энергияси захирасидан фойдаланиш имкони яратилади.