Маълум қилинишича, тумандаги 19-мактабнинг 5-синф ўқувчиси қўшнисига тегишли автомобилни бошқарган ва бу жараённи видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.
Ҳолат аниқланганидан сўнг Сурхондарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари вояга етмаган бола ва унинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказди.
Ҳуқуқбузарлик юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилган.