Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар қилди.

Миллий жамоа Канадага қарши баҳсдан сўнг навбатда Нидерландия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув 8 июнь куни Icahn Stadium стадионида бўлиб ўтади. Беллашувнинг бошланиш вақти — 23:45.

Қайд этилишича, мазкур баҳс Ўзбекистон терма жамоаси учун жаҳон чемпионати олдиданги сўнгги ўртоқлик учрашувларидан бири бўлади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 июнь куни миллий терма жамоамиз мундиал мезбони Канадага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳс Канадада бўлиб ўтади.