Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, тадбирни хавфсиз ва юқори савияда ташкил этиш мақсадида қуйидаги йўналишларда ҳаракат вақтинча чекланади:

  • Чилонзор–Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб Қатортол–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
  • КХАЙ–Чилонзор кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб Чилонзор–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
  • КХАЙ–Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор иккинчи даражали йўли бўйлаб Бунёдкор–Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
  • Нурафшон–Себзор кўчалари чорраҳасидан Себзор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов–Бунёдкор кўчалари чорраҳасигача;
  • Ислом Каримов–Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб Бунёдкор–Иккинчи Қатортол кўчалари чорраҳасигача.

Ҳайдовчилардан олдиндан муқобил йўналишларни режалаштириш сўралди.

Шунингдек, мутасаддилар фуқароларни миллий терма жамоани қўллаб-қувватлашга чақириб, юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради.