Ташриф давомида Қозоғистон халқи, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирилди. Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
Қайд этилишича, мазкур ташриф Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа идоралари ўртасидаги дўстона муносабатлар ва яқин ҳамкорлик, шунингдек, ўзаро ҳамдардлик ва бирдамлик ифодаси бўлди.