Александр Беглов давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ҳудудларининг Санкт-Петербург шаҳри билан икки томонлама амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

“Йўл харитаси” асосида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, янги кооперация лойиҳаларини илгари суриш ҳамда фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришга қаратилган қўшма чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.