Мулоқот чоғида энергетика соҳасида ушбу етакчи компаниялар билан муваффақиятли ҳамкорлик йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.

Устюрт платосидаги углеводород конларини ўзлаштириш бўйича навбатдаги амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Буюк Британиянинг “British Petroleum” компанияси ушбу йирик лойиҳага қўшилгани юқори баҳоланди.

Нефть-газ соҳасида янги лойиҳаларни илгари суриш, нефть ва нефть маҳсулотларини узоқ муддатли етказиб бериш ва сотиш тармоғини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.