Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Хусусан, Ўзбекистондан Суриянинг Ҳалаб шаҳрига маҳаллий электротехника маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик келишувлари мавжуд.

Ушбу шериклик алоқаларини ривожлантириш мақсадида жорий йил июнь ойида Ўзбекистоннинг Суриядаги элчихонаси томонидан Суриянинг «Калаш Традинг» компанияси раҳбари Аҳмад Калашнинг Тошкент шаҳрига ташрифи ташкил этилди.

Ташриф доирасида ўтказилган музокаралар якунига кўра, Тошкент вилоятидаги «Premier Electrotech» қўшма корхонаси ва Сурия компанияси ўртасида умумий қиймати 5 миллион АҚШ долларига тенг экспорт шартномаси имзоланди.