2026 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида энг юқори кўрсаткич қайд этилган мамлакатлар Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия ва Афғонистон бўлди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмасидаги энг йирик 10 та ҳамкор давлат қуйидагилар:

  1. Хитой — 9,5 млрд АҚШ доллари;
  2. Россия — 7,0 млрд АҚШ доллари;
  3. Қозоғистон — 2,8 млрд АҚШ доллари;
  4. Туркия — 1,4 млрд АҚШ доллари;
  5. Афғонистон — 1,1 млрд АҚШ доллари;
  6. Корея Республикаси — 940,0 млн АҚШ доллари;
  7. Франция — 890,9 млн АҚШ доллари;
  8. БАА — 807,7 млн АҚШ доллари;
  9. Қирғиз Республикаси — 624,6 млн АҚШ доллари;
  10. Германия — 623,2 млн АҚШ доллари.

Шундай қилиб, Хитой 9,5 млрд долларлик кўрсаткич билан Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги энг йирик ҳамкори бўлган. Россия 7 млрд доллар билан иккинчи, Қозоғистон эса 2,8 млрд доллар билан учинчи ўринни эгаллаган.

Топ-10 таликдаги давлатлар орасида энг юқори кўрсаткичлар асосан Ўзбекистоннинг яқин савдо ҳамкорлариХитой, Россия ва Қозоғистон ҳиссасига тўғри келмоқда. Европа давлатлари орасида эса Франция ва Германия етакчилик қилган.

Умуман, 2026 йил январьиюнь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо географияси 195 та давлатни қамраб олган.