13 май куни бўлиб ўтган баҳсда Сергей Чиготаев бошқарувидаги жамоа Австралия U-17 термасини 2:0 ҳисобида енгди.

Ҳисоб 28-дақиқада очилди. Суҳроб Садиржановнинг узатмасидан сўнг Миркомил Муродов рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида эса Садиржанов иккинчи голли узатмани амалга оширди. Бу сафар Аҳрорбек Равшанов гол муаллифи бўлди.

Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 6 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.

Энди ўзбекистонлик ўсмирлар чорак финалда Жанубий Корея U-17 термасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 16 май куни бўлиб ўтади.