Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида.
Қайд этилишича, бўлиб ўтган музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Жумладан, “Икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва мол-мулк солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф этишга оид Конвенцияга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Баённома ва Қўшимча баённома, “Миграция ва мобиллик соҳасида шериклик тўғрисида”ги Битим, шунингдек, “Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш ҳақида”ги Битим қабул қилинди.
"Ишончимиз комилки, бугунги музокаралар Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва янги қўшма ташаббусларни илгари суришга хизмат қилади”, деб ёзади ташқи ишлар вазири.